Yagona aloqa raqami
  (+998) 71 2000036
;    
Ishonch telefoni
  (+998) 71 2335623
Sayt test rejimida ishlamoqda

Go'zaning yangi navi sinovdan o'tkazildi


 

Ғўзанинг янги нави синовдан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм Маъмун академиясининг селекционер олимлари томонидан олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида ғўзанинг янги “Ният“ нави яратилган эди.

 Ушбу нав толасининг технологик кўрсаткичлари “Агросаноат мажмуйида хизмат кўрсатиш маркази” унитар корхонаси лабораториясида таҳлил қилинди. Фанлар академияси ахборот хизматининг маълум қилишича, лабораторияга 2018 йилда етиштирилган пахта ҳосилидан тола намуналари етказиб берилган. Пахта толаси намуналари сифат кўрсаткичлари лабораторияда синовдан ўтказилди.

Таҳлилларнинг кўрсатишича, ушбу яратилган янги навлар толасининг сифати унга саноат ишлаб чиқариши томонидан қўйилган талабларга жавоб беради. “Ният“ ғўза навини 2019 йилда Хоразм вилоятининг айрим туманларида синов шарти билан экишга рухсат берилди.

Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Маъмун академиясига НАП 00205-рақамли ўсимлик нави учун патент берилди. Ушбу навни яратишда Д.Аккужин, Ш.Кадиров, И.Абдуллаев, Ф.Жуманиязов, У.Абдурахимов, Р.Машарипова ва Б.Ўриновлардан иборат муаллифлар жамоаси фаолият олиб борган.

http://uza.uz/oz/science/-zaning-yangi-navi-sinovdan-tkazildi-20-01-2019


Yangiliklarni telegram kanalimizda kuzatib boring!